Пискентдаги туғруқхона ҳамширасида коронавирус аниқланди

Пискентдаги туғруқхона ҳамширасида коронавирус аниқланди

Пискент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорининг тумандаги эпидемиологик вазият бўйича расмий баёноти эълон қилинди.

Қайд этилишича, туманда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида максимал даражада эҳтиёт чоралари қўлланилаётганига қарамай, Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, ТТБ туғруқхонасида ҳамшира бўлиб ишловчи С.А.дан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда мусбат натижа аниқланган.

Шу муносабат билан туғруқхона эҳтиёт чораси сифатида хавфсизлик нуқтаи назаридан 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилиб, туман СЭОМ дезинфекторлари томонидан тўлиқ зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.

Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик чора сифатида беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлар, мулоқотдаги оила аъзолари 14 кунлик уй шароитида тиббий кузатувга олинган.

Бемор билан бирламчи мулоқотда бўлган барча фуқаролар уй шароитида карантинга қўйилиб, вирусологик таҳлил намуналари олинган. Хонадонларида тўлиқ профилактик дезинфекция ва тозалаш тадбирлари олиб борилган.

Пискент тумани СЭОМ бош врачи Моҳирахон Убайхонованинг таъкидлашича, айни вақтда ТТБ туғруқхонаси ва КТМП ИИБ томонидан қўриқловга олинган. Беморнинг оила аъзолари фаолият олиб борувчи гўзаллик салонининг фаолияти СЭОМ томонидан ўрганилиб, ДСЭНБ Пискент туман филиали томонидан тўхтатилди. Бемор билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилмоқда, касалликнинг олдини олиш борасидаги қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Бундан аввал Наманганда 8 июнь куни 3 кишида коронавирус аниқлангани, улардан бири аҳоли орасида қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!