Олмазор туманида ёнғин: 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди

Олмазор туманида ёнғин: 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди

Бугун, 3 август куни, соат 13:32да Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчаси  13-уйнинг 12 хонадонида ёнғин келиб чиққан

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин уй ошхонасига ва ошхона жиҳозларига зарар етказган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 13:38да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:59да тўлиқ бартараф этилиб, уйнинг 50 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Қайд этилишича, 6 нафар фуқаро зудлик билан хавфсиз жойга олиб чиқилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!