Ноқонуний ер сотмоқчи эди, аммо...

Ноқонуний ер сотмоқчи эди, аммо...

Бухорода 95 минг долларга ер сотиш жинояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фош этилди.

Бухоро туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик ерлари муқаддам туман ҳокимининг тегишли қарори билан 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилган.

Н. исмли шахс 5,3 гектар ер майдонини харидорга 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозир ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!