Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди ва нуфузли мусобақанинг саралаш босқичи ғолибига айланди

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди ва нуфузли мусобақанинг саралаш босқичи ғолибига айланди

Германияда Фишер шахмат бўйича "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири ўз якунига етди.

Бугунги куннинг энг кучли 8 нафар гроссмейстери ўртасида ташкил этилган баҳсда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.

Юртдошимиз 8 та тур якунига кўра, 5,5 очко жамғарди ва мусобақанинг саралаш босқичи ғолибига айланди.

У сўнггии турда Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Нодирбек мусобақа давомида Алиризо Фируджа, Магнус Карлсен, Гукеш ва Динг Лиренни мағлуб этган бўлса, Винценс Кеймер, Фабиано Каруана, Левон Аронян билан дуранг ўйнади.

Энди у асосий баҳсларни 1-ўрин сифатида бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!