Нариман Григоряннинг ҳақиқий исм-шарифи нима эди?

Нариман Григоряннинг ҳақиқий исм-шарифи нима эди?

Тошкентда ўлдирилган машҳур дизайнер Нариман Григорян арман миллатига мансуб бўлмаган. Бу ҳақда Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси (Ереванда жойлашган) Sputnik Армения нашрига хабар қилди.

Элчихона Ўзбекистондаги арман жамоалари билан боғланиб, "Григорян" дизайнернинг фамилияси эмас, тахаллуси эканини аниқлаган.

Унинг ҳақиқий исми – Нариман Февзиевич Алимжанов. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Ота тарафидан – қрим татар, она тарафдан – рус.

"Григорян" тахаллусини у арман аслли машҳур ўзбек боксчиси Артур Григорян шарафига танлаган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!