"Наполи" аъзоси "Реал" радарига тушди

"Наполи" аъзоси "Реал" радарига тушди

Неаполнинг "Наполи" клуби етакчиларидан бири ҳужумкор ярим ҳимоячи Пиотр Зелиньски Мадриднинг "Реал" клуби эътибориги тушган, дея хабар бермоқда La Gazette Dello Sport.

Манба берган маълумотларга кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти 28 ёшли польяк трансферини келаси ёзда амалга оширишга ҳаракат қилади.

Зелиньски Transfermarkt порталида 40 миллионга баҳоланган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилда якунланади.

Жорий мавсумда польяк 21 та ўйинда ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди ва 7 та голли узатма амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!