Муаммоли кредит қолдиғи ошиб бормоқда

Муаммоли кредит қолдиғи ошиб бормоқда

Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йил бошига нисбатан тижорат банклари кредит портфели 18,8 триллион сўмга ошган.

Кредит портфели қолдиғи ўтган ойга нисбатан барча давлат улуши мавжуд банкларда ошган бўлса, Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банкларида камайган. Бошқа банклардан Ипотека-банк, Тенге банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, Октобанк, Смарт банкларда ҳам кредит портфели қолдиғи камайиб кетган.

Давлат улуши мавжуд давлат банкларида муаммоли кредитлар улуши йил бошига нисбатан кўпайган.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки, Асакабанк, Микрокредитбанк, Алоқа банк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқорилигича қолмоқда.

Энг йирик муаммоли кредит қолдиғига эга 7 та банкларга республика бўйича муаммоли кредитларнинг 81 фоизи тўғри келмоқда. Қолган 28 та тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 19 фоизни ташкил қилади.

Ачинарлиси, тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар қолдиғи ошиб бормоқда. Йил бошига нисбатан республика бўйича муаммоли кредит 4,3 триллион сўмга ошиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!