Москвада ўзбекистонлик муҳожир қийнаб ўлдирилган ҳолда топилди

Москвада ўзбекистонлик муҳожир қийнаб ўлдирилган ҳолда топилди

Москва ғарбида оғзида ғишт бўлаги бўлган муҳожирнинг жасади топилди.

Бир йўловчи жасадни Рябиновая кўчасидан топгани айтилмоқда. Марҳум билан бирга Рязан вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтган 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси номидаги ҳужжатлар топилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки кўрикдан ўтказилганда, бош соҳасида жароҳатлар, қўлларда кўкарган жойлар, оғизда бегона нарса (ғишт бўлаги) топилган. Мигрант ўлимидан тахминан икки кун ўтиб топилган, жасад 2-сонли суд ўликхонасига юборилган.

Ҳозирги вақтда Россия Ички ишлар вазирлигининг Очаково-Матвеевское ҳудудидаги ходимлари воқеа сабабларини ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!