Атроф-муҳит муҳофазасида чиқиндилар муаммоси

A A A
Атроф-муҳит муҳофазасида чиқиндилар муаммоси

Аннотация: Мазкур мақола чиқиндилар турлари, уларнинг зарарлари билан танишиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш муоммоларини ўрганиш, уларни қандай бартараф қилиш чора тадбирлари ҳақида.

Калит сўзлар: Суюқ чиқиндилар, қаттиқ чиқиндилар, оғир металлар, саноат корхоналари.

КИРИШ

Инсонларга таъсир этувчи энг катта ташқи омил бу табиатдир. Атроф-муҳит қанчалик мусаффо бўлса инсон ақлан ва жисмонан соғлом бўлади, лекин атроф-муҳитда салбий ўзгаришлар рўй берса бунинг инсон ҳаётига таъсири жуда катта бўлади. Инсонларда юзага келаётган давосиз ва вирусли касалликлар ҳам табиатда содир бўлаётган салбий ўзгаришлар оқибатидир. Аммо яна бир масала борки, табиатда юз бераётган бундай салбий ўзгаришларнинг асосий сабабчилари бу инсонлар бўлмоқда.

Дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу чиқиндилар муаммосидир. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда чиқиндиларнинг 900га яқин турлари қайд этилган бўлиб, ҳар йили дунёда чиқиндилар ҳажми 3 фоизга кўпаймоқда. Атроф-муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан муҳофаза қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик тоза тахнологияларни амалиётга татбиқ этиш муаммолари билан узвий боғлиқдир. Кўп асрлар давомида чиқиндиларни нотўғри бошқариш табиий ресурслар ўзгаришига, табиат ҳодисаларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда тобора кўпайиб бораётган электрон чиқиндилар ҳам инсониятга хавф солмоқда. Ҳар йили ер юзида 2 миллион тоннага яқин электрон чиқинди пайдо бўлмоқда. Мисол учун, биргина мобил алоқа воситаси 500 тадан 1000 тагача турли қисмлардан ташкил топган. Уларнинг кўпчилиги заҳарли оғир металлар қўрғошин, симоб, кадмий ва бошқа хавфли кимёвий моддаларни ўз ичига олади.

Дунё ривожланиб борар экан, инсонлар сони ортгани сари чиқиндилар миқдори ҳам ортиб бораверади. Барча чиқиндилар асосан икки гуруҳга бўлинади: суюқ ва қаттиқ чиқиндилар.

Суюқ чиқиндилар: хўжалик, саноат корхоналари, иншоатлар чиқинди сувлари; чўмилишда, хона поллари ва кир ювганда ҳосил бўладиган чиқинди сувлари; ҳожатхонадан чиқувчи чиқиндилар.

Қаттиқ чиқиндилари: уй чиқиндилари, кўча суприндилари, жамоат овқатланиш корхоналарининг ахлатлари, саноат корхоналарининг ахлатлари, савдо объектларининг ахлатлари, ҳайвонларнинг ўлик таналари, қурилиш ахлатлари.

Ҳозирги кунда кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган ифлосланишлардан бири кимёвий таъсирлар натижасида ифлосланган тупроқдир. Бундай ифлосланган тупроқнинг ҳосилдорлиги паст ва ундан олинган маҳсулотлар таркибида кўплаб зарарли моддалар учрайди, ушбу маҳсулотни истеъмол қилган инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кимёвий ифлосланган тупроқларнинг хавфли-заҳарли хусусияти, кимёвий таркиби ва умумий миқдори бўйича бир нечта турларга ажратилади :

1. Радиоактив ифлосланиш.

2. Оғир металлар ва кимёвий моддалар билан ифлосланиш.

3. Турли чиқиндилар билан ифлосланиш.

Таҳлилларга кўра радиоактив ифлосланиш энг хавфли ўринда туради, чунки радиоактив ифлосланишда дастлаб биологик дунё жиддий зарар кўради ва жуда катта радиусда ҳам таъсир этиш хусусиятига эга, энг ачинарлиси инсон соғлигига жуда ҳавфли таъсир этиб, унинг келажак авлодларига генлар орқали таъсир этиши билан бошқа ифлосланиш турларидан фарқ қилади.

Оғир металлар билан ифлосланишнинг хавфли томони шундаки, биринчидан, оғир металлар билан ифлосланишни вужудга келтирувчи омиллар ва манбалар кўп (транспортлар ва саноат-корхоналари) бўлиб, иккинчидан, тупроқ қопламида сақланиш (емирилиш, яъни чириш) муддати бир неча минг йилларга тенг.

Тупроқларни турли чиқиндилар билан ифлосланиши юқоридаги ифлосланишлар қатори жуда кўп ҳисобланади. Унинг хавфли томони шундаки, турли чиқиндилар инсон таъсири ва саноат корхоналари томонидан жуда катта миқдорда тупроқ қопламига тўпланади. Махсус чиқиндилар кўмиладиган майдонлар йиллар давомида атроф-муҳит тупроқ қопламига салбий таъсир қилади.

Барчамизга маълумки, ахлатларни йиғиш ва олиб чиқиб ташлаш барча мамлакатларда мавжуд бўлгани каби бизнинг юртимизда ҳам мавжуд. Хўжалик ахлатларини йиғиш ва олиб чиқиб кетишда турар жойларнинг шароитига қараб алоҳида-алоҳида чора тартиблар белгиланган. Ахлатларни йиғишда асосан 12 - 15 литр ҳажмдаги қопқоқли идишлардан фойдаланилади. Бундай идишлар ҳар суткада бир марта бўшатилади. Одатда 4-5 қаватли ва ундан кўпроқ қаватли биноларда тўпланган ахлатларни олиб чиқиб кетишга мўлжаллаб ҳар бир уйда юқоридан пастга ўтадиган қувурлар қурилган бўлиб, барча ахлатлар энг пастки қаватдаги ахлат йиғувчи идишларга тўпланади ва олиб чиқиб кетилади. Ҳовли жойларда йиғилган чиқинди ахлатларни санитария талабларига асосан мунтазам равишда маълум вақтда махсус транспортлар ёрдамида йиғиб, олиб кетилади. Суюқ ахлатлар эса канализация қувурлари ёрдамида олиб чиқиб кетилади. Чиқиндилар кимёвий усуллар билан тозалангач очиқ муҳит (ахлатлар тўкилувчи очиқ майдон)га тушади.

Умуман, аҳоли турар жойларда тўпланган ахлатларни ахлатхоналарга ташлаш аллақачон гигиения томонидан қораланган. Бу иқтисодий жиҳатдан самарасиз, ифлосгарчиликка йўл қўядиган усулдир. Ҳозирги кунда ахлатлардан қайта ишлаб фойдаланиш самарали усул ҳисобланади. Бунда, ахлатларни икки йўл билан зарарсизлантириш ва улардан фойдаланиш мумкин.

Чиқиндиларни зарарсизлантиришнинг биринчи усули уларни компостлаш бўлиб, бунда мураккаб аэробли биологик органик моддалар тез чирийди ва ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштириладиган ҳолга келади. Жараён гумус деган моддаларни ҳосил бўлиши билан боради. Компостлаш натижасида ахлатлардан гумус(бир хил рангли, гўнгга ўхшаш модда) олинади.

Чиқиндиларнинг зарарсизлантиришнинг иккинчи усули уларни иссиқхоналарда зарарсизлартириш бўлиб, бунда шаҳар чиқиндилари тош, темир, ойна синиқларидан ҳоли қилингач, иссиқхоналарнинг тупроғи остига февраль ва март ойларида солинади. Чиқиндидаги биохимик жараёнлар экзотермик(иссиқлик ажралиб чиқиши) ҳолда ўтгани учун юқори ҳарорат иссиқхонани иситади, бу иссиқликдан фойдаланиб иссиқхонада ҳар хил эрта пишар экинларни етиштириш мумкин. Ахлатлардан ҳосил бўлган чиқинди эса ўсимликлар учун яхши озуқа ўрнини босади.

Ҳозирда кўплаб такомиллашган ахлатхоналар сони ортмоқда, бунда чиқиндилар ер остига маълум чуқурликда кўмилади ва кейинчалик ушбу ахлатхоналар дарахтзорларга айлантириб юборилади.

Хулоса қилиб айтганда, чиқинди муаммоси дунёда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммони ечишда чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан тўғри фойдаланиш тўғрисида лойиҳалар кўрилиб, кўплаб чиқиндиларни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар барпо этилмоқда. Шу жумладан, мамлакатимизда ҳам чиқиндиларни турларига қараб алоҳида йиғиш учун пластиклар учун алоҳида, қоғоз учун алоҳида ва бошқа турдаги чиқиндилар учун алоҳида идишлар жойланмоқда. Бу усул билан ажратиб олинган чиқиндилар қайта ишлаш учун корхоналарга юборилади. Лекин чиқиндиларни қайта ишлашда ва улардан тўғри фойдаланишда энг катта вазифа ер юзидаги, шу жумладан юртимиздаги ҳар бир инсон зиммасида десак янглишмаймиз. Биз учун белгиланган вазифа шуки, исрофгарчиликни олдини олиш ва ўзимиз ҳосил қилган чиқиндиларни белгиланган тартибда, турларга ажратган ҳолда ташлаш ва чиқиндиларни чиқинди идишларга ташлаш. Биз учун белгиланган барча вазифаларни ўз ўрнида бажарсак чиқинди муаммосини ечишга оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Фарзона Бердиярова,
Абу Али ибн Сино номидаги
ихтисослаштирилган мактаб 9-синф ўқувчиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.