Ҳиндистонда Украинадаги урушга камида 35 кишини ёллаган тўрт фуқаро ҳибсга олинди

Ҳиндистонда Украинадаги урушга камида 35 кишини ёллаган тўрт фуқаро ҳибсга олинди

Ҳиндистон марказий тергов бюросига кўра, ишга қабул қилинганларга юқори маош ва Россия фуқаролиги ваъда қилинган. Шу билан бирга, эркакларга жанг қилиш шарт эмаслиги айтилган - гўё уларга жанговар ҳаракатларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий лавозимлар ваъда қилинган. Бироқ, аслида улар пулемётлардан фойдаланишга ўргатилган ва фронтга юборилган. Украинадаги урушда Ҳиндистоннинг камида икки фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бу масалани Россия томонига «қаттиқ тилда» қўйди, деб хабар беради Reuters. Аввалроқ департамент Россия армияси сафида бўлган 20 га яқин ҳиндистонликларни ўз ватанларига қайтариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Ҳинд ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, қўлга олинганлар халқаро одам савдоси тармоғининг бир қисмидир. Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!