Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакати Украина билан мустаҳкам муносабатларни сақлаб туришини, Россия билан эса «силлиқ» муносабатларни сақлаб қолишини айтди. Унинг баёнотини турли ОАВлар келтирмоқда.
Қўшма Штатлар ва Европа узоқ вақтдан бери Жанубий Кореядан Украинага тўғридан-тўғри қурол етказиб беришни ташкил қилишни сўраб келади, аммо беҳуда. Юн Сок Ёль бугун яна бир бор таъкидладики, Сеул инсонпарварлик ёрдами ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклашда иштирок этишдан фарқли ўлароқ, урушаётган мамлакатларга қурол-яроғ етказиб бермайди.
Россия билан муносабатлар КХДРга рус қуроллари ва технологиялари етказиб берилиши туфайли ёмонлашмоқда, бироқ Сеул имкони борича Москва билан ҳамкорликни давом эттиради, дея қўшимча қилди президент.
Жанубий Корея АҚШга артиллерия снарядларини етказиб беради, бу Пентагонга Америка ўқ-дориларини Украинага ўтказиш имконини беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.