Миср «йирик» давлатларни Ғазо секторида юзага келган вазиятга қарши «қатъий позиция» олишга чақирди

Миср «йирик» давлатларни Ғазо секторида юзага келган вазиятга қарши «қатъий позиция» олишга чақирди

Миср «йирик» давлатларни Исроил ҳужумлари туфайли Ғазо секторида юзага келган вазиятга қарши «қатъий позиция» олишга чақирди.

Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукри Қоҳирада Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ливандаги махсус вакили Жан-Ив Ле Дриан билан учрашди, дея хабар бермоқда Миср ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда Шоукри, Исроил ҳужумлари туфайли Ғазодаги вазият ўта хавфли бўлиб қолгани ҳақида огоҳлантирди ва халқаро ҳамжамиятнинг Исроил армиясининг Рафаҳга қуруқликдаги ҳужумини олдини ололмаганини қоралади.

Вазир ўзи «йирик» деб атаган давлатларни, шунингдек, фаол ўйинчиларни Ғазо сектори дуч келаётган вазиятда янада қатъий ва самарали позицияни эгаллашга, баёнот ва чақириқлар билан чекланиб қолмасликка чақирди.

Аввалроқ Исроил армияси Ғазо секторининг энг жанубий аҳоли пункти бўлган Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум уюштирди. Армия Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг Фаластин қисми устидан назоратни қўлга олганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!