Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 34,8 мингдан ошди

Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 34,8 мингдан ошди

Исроилнинг Ғазо секторида 7-октабрдан бери давом этган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 34 минг 844 нафарга етди, яна 78 минг 404 нафари яраланди.

Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади.

Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 55 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 200 нафари жароҳатланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!