Коронавирус: Россияда бугуннинг ўзида иккинчи ўлим қайд этилди

Коронавирус: Россияда бугуннинг ўзида иккинчи ўлим қайд этилди

Петербургда коронавирус билан оғриган бемор Боткин касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Александр Беглов хабар берди, деб ёзади РИА Новости.

"Бугун биз Боткин касалхонасида битта одамни йўқотдик, ўлим сабаби текширувдан кейин аниқланади", деди у.

Бу бугундаги иккинчи ҳолат. Аввалроқ Оренбургда бир одамнинг ўлими маълум бўлганди.

Сўнгги 24 соат ичида Россияда 228 янги инфекция қайд этилди, аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 1264 га этди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!