Катта ёшли аҳолини вакцинациялаш учун маблағ керак?

Катта ёшли аҳолини вакцинациялаш учун маблағ керак?

ЖССТ маълумотларига кўра, жаҳон аҳолисининг катта қисмини вакцинациялаш учун келгуси йили 35-45 млрд доллар керак бўлади.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус таъкидлашича, юқорида кўрсатилган маблағ пандемияга қарши курашиш учун ЖССТ бошлаган ACT Accelerator халқаро дастурини молиялаштириш учун олдин ажратилган $19 млрд.га қўшимча тарзда керак бўлади.

Шунинг учун ҳам ташкилот раҳбарияти молиялаштиришда асосий мададни G7 мамлакатларидан кутаётганини тан олди.

«Ҳисоб-китобларимиз 2022 йилда жаҳоннинг катта ёшли аҳолиси асосий қисмини эмлаш учун қўшимча 35-45 млрд доллар керак бўлишини кўрсатяпти», — деди Гебрейесус 3 май куни бирифингдаги нутқида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!