"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди

"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди

"Барселона" шу йил охирида "Камп Ноу"га қайтади, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Манбага кўра, каталонияликлар 15 декабрь куни янгиланган стадионда илк ўйинини ўтказишади. Арена дастлаб фақат 60% гача тўлдириш қувватига эга бўлади. Реконструкциядан сўнг "Камп Ноу"нинг умумий сиғими 105 минг кишини ташкил қилиши кутилмоқда.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти янгиланган аренадаги илк ўйин санасини клубнинг 125 йиллигига – 29 ноябрга тўғри келишини исташди. Аммо охир-оқибат шошилмасликка қарор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!