ЖССТ хавотирда: Муаммо Бразилия билан боғлиқ

ЖССТ хавотирда: Муаммо Бразилия билан боғлиқ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бразилияда коронавирус билан боғлиқ ўлимлар сони ўсишидан хавотир билдирди.

"Бразилияга жиддий тусдаги ижтимоий чоралар зарур. Ҳукумат мамлакатдаги вазият, қандай чоралар кўрилиши ҳақида аниқ маълумот бериши даркор. Жараён аҳолини жалб этган ҳолда бутун соғлиқни сақлаш тизимини қамраб олиши лозим", дейилади ЖССТ томонидан.

 Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда бир кун ичида 2300га яқин киши коронавирус оқибатида вафот этган. Бразилия ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида Россиянинг "Спутник V" вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Мамлакатга апрелдан бошлаб . 10 миллион доза вакцина келтирилади. 

Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 22 миллиондан ошган, 270 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган. Ушбу кўрсаткичлар бўйича мамлакат дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Аммо Бразилия президенти Жаир Болсонару вазият жиддийлигини инкор этиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!