ЖССТ: Тромбоз билан AstraZeneca ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ!

ЖССТ: Тромбоз билан AstraZeneca ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ!

Европа дори воситалари агентлигидан сўнг, ЖССТ мутахассислари ҳам қон қуйилиши ва AstraZeneca вакцинаси ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини аниқлашди.

ЖССТ вакцинанинг фойдаси потенциал хавфдан юқори, тромбоз ҳолатлари эса табиий равишда ёки COVID-19 туфайли юзага келиши мумкин деб ҳисоблайди.

Шундан сўнг Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатлар AstraZenecaдан фойдаланишни қайта бошлашини эълон қилди.

Британия ва Франция бош вазирлари Борис Жонсон ва Жан Кастекс AstraZeneca вакцинаси билан эмланиб бўлди.

Жонсон AstraZeneca вакцинаси хавфсизлигига ишонишини ва ковид билан касалланиш хавфлироқ эканини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!