ЖССТ Россия “Спутник V” вакцинасининг сифатини текширади

ЖССТ Россия “Спутник V” вакцинасининг сифатини текширади

Қайд этилишича, ЖССТ ҳозирча бирорта ҳам вакцинани самарали деб эълон қилмади, чунки ҳар бир вакцина дастлаб Emergency Use Listing баҳолаш тизимидан ўтиши лозим.

“Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиққан Гамалея номидаги марказ Жаҳон соғлиқни сақлаш штаб-квартирасига сертификациядан ўтказиш тўғрисида ариза берди. Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ЖССТ ҳозирча бирорта ҳам вакцинани самарали деб эълон қилмади, чунки ҳар бир вакцина дастлаб Emergency Use Listing баҳолаш тизимидан ўтиши лозим.

"Бу пандемия вақтида амалга ошириладиган шартли сертификация ҳисобланади. Мамлакатдаги барча вакциналар ана шу сертификациядан ўтиши лозим. “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқарувчилар сертификациядан ўтказиш учун ЖССТ штаб-квартирасига ариза берди", - деди  Вуйнович.

 11 августда Россия президенти Владимир Путин мамлакат дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказганлигини эълон қилганди. У кейинроқ “Спутник V” номини олди.

Вакцинанинг самарадорлиги 92 фоиз деб баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!