ЖССТ коронавирусга қарши учинчи вакцина Johnson & Johnsonни маъқуллади

ЖССТ коронавирусга қарши учинчи вакцина Johnson & Johnsonни маъқуллади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан шошилинч ҳолатларда фойдаланишни маъқуллади.

 «Коронавирусга қарши курашишда ҳар бир хавфсиз ва самарали янги восита билан пандемия устидан ғалабага бир қадам яқинлашамиз», — деди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

Препарат ЖССТ томонидан маъқулланган учинчи вакцина бўлди. Ташкилот 31 декабрда Pfizer/BioNTech, 15 февралда эса AstraZeneca вакцинасини маъқуллаганди.

 Johnson & Johnson компаниясининг вакцинаси 11 март куни Европа дори воситалари агентлиги томонидан маъқулланганди. Ушбу вакцинадан шунингдек, АҚШ, Канада ва Баҳрайнда ҳам фойдаланишга рухсат берилган. Johnson & Johnson вакцинасининг бошқаларидан фарқи шундаки, эмлашда иккита эмас, бир доза вакцинадан фойдаланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!