Путин Яман ҳусийларини қанотли ракеталар билан таъминламоқчи бўлган

Путин Яман ҳусийларини қанотли ракеталар билан таъминламоқчи бўлган

Middle East Eyeга кўра, Путин Яман ҳусийларини қанотли ракеталар билан таъминламоқчи бўлган, бироқ бунга рухсат берилмаган.

Нашрининг разведка манбаларига таяниб хабар беришича, Путин Саудия Арабистони ҳукуматидан ҳусийларга қанотли ракеталарни топширишга рухсат беришни сўраган. Бироқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳусийлар ва Россия Федерацияси ўртасида қурол-яроғ етказиб бериш бўйича келишув имзоланишига қарши чиққан. Маълумотларга кўра, ҳусийлар Россиядан Х-31 кемага қарши ракеталарни олишга умид қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!