Россия бензин экспорт қилиш рухсатини узайтирди

Россия бензин экспорт қилиш рухсатини узайтирди

Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси ёқилғи ишлаб чиқарувчилар учун бензин экспортига қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилиш муддатини 2024-йил 31-июлгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Россия ҳукумати қарорида айтилган.

“2024 йил 30 июнгача” деган сўзлар “2024-йил 31-июлгача” деган сўзлар билан алмаштирилсин”, — дейилади ҳужжатда.

Энергетика вазирлиги раҳбари Сергей Цивилевнинг таъкидлашича, Россия ҳукумати ҳозирда ёқилғи бозори таклиф билан тўйинганлиги сабабли бундай қарорга келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!