Карвахаль келажаги бўйича муҳим янгилик билан бўлишди

Карвахаль келажаги бўйича муҳим янгилик билан бўлишди

Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль келажаги ҳақида гапирди. Тажрибали футболчининг фикрича, «Реал»дан кейин у Европада бошқа жамоаларда ўйнамайди.

«Клубни тарк этишим керак бўлган куни вазиятимни баҳолайман. Лекин мен Европанинг бошқа клубига ўтмайман, бунга кафолат бераман», - деди Карвахаль.

Даниэль Карвахаль ҳозир 32 ёшда ва унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!