Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Iveco русумли юк машинаси ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Iveco русумли юк машинаси ЙТҲга учраб, ёниб кетди

2024 йил 30 июнь куни соат 00:45 да А-373 «М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг 268- км.қисми «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «IVECO» русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб ЙПХ масканидаги бетон тўсиққа урилиб, ёнғин содир бўлган.

"Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёниб кетган юк автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилди", - дейилади Қамчиқавтойўл хабарида.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!