UFC 303. Алекс Перейра 2-раундда Иржи Прохазкани техник нокаутга учратди

UFC 303. Алекс Перейра 2-раундда Иржи Прохазкани техник нокаутга учратди

Лас-Вегасда UFC 303 турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасида вакиллари Алекс Перейра ва Иржи Прохазка ўртасида кечди.

Перейра 2-раунд бошида Иржини техник нокаутга учратди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бу иккала жангчи ўртасидаги иккинчи жанг ҳисобланади. 2023 йилнинг ноябрида Алекс айнан Прохазкани мағлуб этиб, ярим оғир вазн тоифасидаги камарни қўлга киритган эди.

Яна бир асосий жангда Ден Иге (18-8) Диэго Лопесга (25-6) очколар эвазига мағлуб бўлди.

Турнирнинг бошқа жанглари натижалари:

  • Энтони Смит (38-20) Роман Долидзега (13-3) ҳакамлар қарори эвазига мағлуб бўлди;
  • Майра Буэно Сильва (10-4-1) Мейси Чиассонга (10-3) техник нокаут эвазига мағлубиятга учради;
  • Иэн Герро (15-0) Майкл Пейж (22-3) устидан ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!