АҚШ вице-президенти Байденнинг Трамп билан дебати яхши ўтмаганини тан олди

АҚШ вице-президенти Байденнинг Трамп билан дебати яхши ўтмаганини тан олди

Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Камала Харрис президент Жо Байденнинг Дональд Трамп билан дебатдаги чиқиши яхши ўтмаганини тан олди.

Унинг сўзларидан Оқ уй матбуот хизмати иқтибос келтирмоқда.

Шу билан бирга, вице-президент АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Демократик партия вакилининг ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

"Тўлиқ ишонч билан айтаманки, биз сайловда ғалаба қозонамиз. Трамп демократияга таҳдид, шунинг учун ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловлар учун улуш ҳар қачонгидан ҳам юқори. Июн ойидаги бир кун туфайли ҳеч нарса ўзгармади", - деди Харрис.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!