Қўқонда эркак фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олди

Қўқонда эркак фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олди. Бу ҳақда “Рухсор News”да хабар берилди.

Маълум қилинишича, фуқаро Қўқон шаҳрида жойлашган клубларнинг бирини реклама қилиш мақсадида сохта тўппонча билан фуқароларга ўқталган ва буни видеога олган. Видео ижтимоий тармоқларга жойлангач, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

“Ички ишлар ходимлари мени чақирди. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа қинғир ишлар бажармайман, узр сўрайман”, — дейди у.

Қайд этилишича, бу каби ҳуқуқбузарликлар у томонидан аввал ҳам бир неча маротаба содир этилган. Суд ҳукмига асосан у беш суткага қамалди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!