«Ман Юнайтед» ва «Реал» француз юлдузи учун курашади

«Ман Юнайтед» ва «Реал» француз юлдузи учун курашади

Ярим ҳимоячи Адриен Рабьо «Ювентус» билан шартномаси тугаши сабабли бир неча соат ичида эркин агентга айланади. "Todofichajes" портали ўз саҳифаларида хабар беришича, 29 ёшли футболчи «Реал» ёки «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

Қайд этилишича, Мадриднинг «Реал» клуби Адриен Рабьони майдоннинг марказий қисмида Тони Кроос ўрнини боса оладиган футболчи сифатида кўради. «Манчестер Юнайтед» ўз навбатида франциялик футболчига анчадан бери қизиқиш билдирмоқда.

2023/2024 йилги мавсумда Рабьо 38 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!