Туркия разведкаси раҳбари ҲАМАС етакчиси билан гаплашди

Туркия разведкаси раҳбари ҲАМАС етакчиси билан гаплашди

Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания билан гаровга олинганларни алмашиш ва Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда ТРТ телеканали хабар берди.

Калин ва Ҳания, шунингдек, қирғин давом этаётган ҳудудда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокара жараёнининг ҳозирги ҳолатини ҳам муҳокама қилган ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш учун қандай қадамлар ташлаш кераклиги ҳақида фикр алмашган. Томонлар гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш масалаларига, шунингдек, Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш муаммосига эътибор қаратган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!