Суғурта компанияларини йирик солиқ тўловчилар деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда

Суғурта компанияларини йирик солиқ тўловчилар деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда

Солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчиларни аниқлашда қўлланиладиган мезонларга ўзгартиришларни тайёрлади.

Амалдаги таҳрирдаги тегишли қоида 2019-йилда тасдиқланган. Унда Солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекцияси тасарруфидаги корхоналар тоифалари белгилаб берилган.

Уларга акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва акциз солиғини тўлайдиган хизмат кўрсатиш соҳасидаги компаниялар киради. Янги қарор лойиҳасида пиво ишлаб чиқарувчилар учун истисно қилиш таклиф қилинмоқда.

Банклар, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари билан бир қаторда суғурта ташкилотлари ва бошқа ҳар қандай биржаларни йирик солиқ тўловчилар сифатида кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Ушбу мақом “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ва “Навоий кон-металлургия комбинати"дан ташқари “Ўзбекистон темир йўллари"га ҳам берилиши режалаштирилган.

Шунингдек, савдо даромадлари мезонини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Айни пайтда йирик тоифага ўтган 12 ой давомида товарлар, хизматлар ва ишларни сотишдан тушган соф тушуми 100 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар киради.

Янги таҳрирда даромадлар чегарасини БҲМнинг 735 000 баравари (249,9 млрд сўм) қилиб белгилаш таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, компания йилига ўртача камида 10 нафар ходимга эга бўлиши керак.

Бундан ташқари, тузатишлар лойиҳасида ушбу мезонга нисбатан бир нечта истиснолар назарда тутилган.

Даромад чегарасидан ошиб кетган тақдирда, йирик солиқ тўловчилар таркибига ғалла корхоналари, пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари, алкогол маҳсулотларини улгуржи сотувчилар киритилмайди.

Қарор лойиҳаси билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталидаги ҳавола орқали танишиши мумкин. Муҳокама 5-июлга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!