Тошкентда бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилган

Тошкентда бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилган

Тошкентда бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилганига изоҳ берилди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир неча кун олдин ўрнатилган чиқинди қутилари ва ўриндиқлар олиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

“Бундан бир ҳафта аввал Чилонзор туманининг Novza кўчасидан ўтган Анҳорбўйи ободонлаштирилди. Аммо бугун куннинг биринчи ярмидаёқ негадир уларнинг ҳаммаси қайтариб олиб кетилди, чиқинди қутиларига тўпланган чиқиндилар эса анҳорга тўкилди” мазмунида хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қилим ўзгариши бошқармасининг Чилонзор тумани инспекцияси томонидан ўрганилганда, ўриндиқ ва урналар бошқасига алмаштириш учун олиб кетилгани аниқланиб, чиқинди ташлагани учун масъул Ж.Ж.га нисбатан жарима қўлланди, — дейилади бошқарма хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!