Покистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси очилади

Покистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси очилади

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Покистон Савдо вазирининг биринчи ўринбосари Aҳсон Aли Мангий билан учрашди.

Музокара чоғида савдо-иқтисодий муносабатнинг бугунги ҳолати атрофлича кўриб чиқилиб, келгусидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди.

Пойтахтимизда юқори ташкилий савияда ўтказилган “Made in Pakistan” кўргазмаси икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида товар айирбошлаш кўламини кенгайтириш, ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашда самарали платформа экани таъкидланди.

Томонлар Покистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмасини ўтказиш таклифини маъқулладилар.

Учрашув якунида савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширишнинг амалий механизми ишлаб чиқилди. Ўзбекистон – Покистон Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ташкил қилишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!