UFC 303. Асосий карддаги ягона аёллар жангида қон тўкилди

UFC 303. Асосий карддаги ягона аёллар жангида қон тўкилди

Лас-Вегасда (АҚШ) UFC 303 турнири давом этмоқда.

Турнир асосий кардидан ўрин олган иккинчи жанг ҳам якунланди.

Унда аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифаси рейтингида учинчи ўриндаги бразилиялик Майра Буэно Сильва ҳамда еттинчи ўринни эгаллаб турган АҚШ вакиласи Мэйси Чиассон жанг қилди.

Беллашув иккинчи раундда муддатидан олдин тўхтатилди. Силванинг қоши ёрилгани ва ундан кўп миқдорда қон оққани сабабли шифокорлар Майрага жангни давом эттириши учун рухсат бермади. Шу тариқа, жангда Мэйси Чиассон техник нокаут орқали ғалаба қозонди, деб топилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!