Суд Панама ҳужжатлари иши бўйича барча айбланувчиларни оқлади

Суд Панама ҳужжатлари иши бўйича барча айбланувчиларни оқлади

Панама суди айблов томони Mossack Fonseca компанияси асосчиларининг пул ювиш ва чет эллик мижозларга солиқ тўлашдан бўйин товлашда ёрдам беришда иштироки ҳақида етарлича ишончли далиллар келтирмаганини аниқлади. Бир қатор тўғридан-тўғри далиллар судда унинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирди ва компаниянинг айбдорлиги ҳақидаги билвосита далиллар етарли даражада кучли эмаслиги сабабли рад этилди. Шу сабабли бу иш бўйича барча 28 айбланувчи суд томонидан оқланди.

Панамадаги оффшор компаниялар ҳақида “Панама ҳужжатлари” деб номланган ҳужжатлар орқали маълум бўлган эди. 2016 йилнинг апрел ойида дунёнинг бир қатор йирик оммавий ахборот воситалари оффшор компанияларни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган Mossack Fonseca компаниясининг ички ҳужжатлари таҳлили асосидаги текширувни эълон қилган эди. Ушбу ҳужжатларда дунёнинг турли давлатларидаги сиёсатчилар, ишбилармонлар ва машҳур шахсларга шубҳали транзакциялардан ўнлаб миллиард доллар ишлаб олиш имконини берган компаниялар ҳақида маълумотлар бор эди.

Умуман олганда, “Панама ҳужжатлари”га 140 та давлат раҳбарлари ва бошқа таниқли сиёсатчилар, шунингдек, 200 та давлатдан 240 минг офшор компаниялар киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!