Сербияда хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди

Сербияда хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди

Сербия ички ишлар вазири Ивица Дачич терроризм таҳдиди сабабли “қизил” огоҳлантириш даражасини эълон қилди, бу эса одамлар гавжум жойларда хавфсизлик кучлари сонининг сезиларли даражада ошишини назарда тутади.

“Ички ишлар вазири сифатида терроризм таҳдиди муносабати билан хавфнинг ъқизилъ даражасини эълон қилдим, бу вазирликнинг барча ташкилий бўлинмалари раҳбарлари терроризм таҳдиди юзага келганда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ зудлик билан чора кўришини англатади. Фуқаролар нафақат элчихоналар ва давлат идораларида, балки савдо марказларида ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган жойларда ҳам полиция ходимлари кўпайганини кўришади”, — деди ИИВ раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!