Ўзбекистонда ҳаво қачон салқинлашиши маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳаво қачон салқинлашиши маълум қилинди

Ўзбекистоннинг катта қисмида 1—2 июль кунлари, водий вилоятларида эса 2—3 июль кунлари салқин ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

Прогнозларга кўра, 1—2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро-Навоий вилоятларида, 2 июлда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2—3- июль кунлар эса водийда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари 30—35 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда ҳаво қачон салқинлашиши маълум қилинди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, мазкур салқинликни Ўрта Осиёга совуқ ҳавонинг шимоли—ғарбдан кириб келиш жараёни (харитада кўк рангли Урал—Волгабўйи ҳудудларидан кириб келувчи жараён) юзага келтириб, унинг таъсири шу яқин кунларда жануб вилоятларига кучли таъсир этмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!