Исроил ТИВ Ҳизбуллоҳ бўйича қарор қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди

Исроил ТИВ Ҳизбуллоҳ бўйича қарор қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди

Исроил Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» террорчилик гуруҳига нисбатан қарор қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац айтди. У халқаро ҳамжамият Исроилни қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

«Исроил »Ҳизбуллоҳ« террор ташкилотининг ўз ҳудуди ва фуқароларига ҳужум қилишда давом этишига йўл қўя олмайди, биз тез орада керакли қарорларни қабул қиламиз», деб ёзган Кац Х ижтимоий тармоғида.

Дипломатга кўра, эркин дунё «Эрон ва экстремистик ислом бошчилигидаги ёвузлик ўқига қарши урушда» Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлаши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!