Инсайдер: «МЮ» тен Хаг борасида якуний қарорни қабул қилди

Инсайдер: «МЮ» тен Хаг борасида якуний қарорни қабул қилди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидан сўнг жамоани тарк этади, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбанинг қайд этишича, «қизил иблислар» раҳбарияти 54 ёшли мутахассис ўрнига муносиб номзодлар ҳақида қарор қабул қилиб бўлган. Булар аввалроқ «Челси» томонидан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино, «Брайтон»нинг собиқ бош мураббийи Роберто Де Дзерби ва «Ипсвич»ни Премьер-лигага олиб чиққан Киран Маккенни.

Тен Хаг 2022 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа мавсум якунига кўра 60 очко билан Англия чемпионатида 8-ўринни эгаллади. Бу «қизил иблислар»нинг сўнгги 34 йилдаги турнирдаги энг ёмон натижасидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!