Илҳом Алиев республиканинг озод қилинган Зангилон вилоятидаги масжиднинг очилишида иштирок этди

Илҳом Алиев республиканинг озод қилинган Зангилон вилоятидаги масжиднинг очилишида иштирок этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев республиканинг озод қилинган Зангилон вилоятидаги масжиднинг очилишида иштирок этди.

Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар беришича, Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева билан Озарбайжоннинг Жабрайил ва Зангилон вилоятларига ташриф буюрди.

Алиев республиканинг Жабрайил туманидаги Буюк Мержанли, Кархулу, Сариджалли ва Машанли қишлоқларида давлат томонидан қуриладиган биринчи биноларнинг пойдеворини қўйди.

Президент сўнг Зангилонга йўл олди ва у ерда янги шаҳар йўллари ва Минживон қишлоғига пойдевор қўйиш маросимида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари иштирокида Зангилон ва Шайифли гидроэлектр станцияларини фойдаланишга топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!