Ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди

Ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди

2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ҳаракат» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди.

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!