Ҳиндистон Бош вазири сайлов кампанияси вақтида исломга қарши чиқишларда айбланмоқда

Ҳиндистон Бош вазири сайлов кампанияси вақтида исломга қарши чиқишларда айбланмоқда

🗳Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди сайловолди нутқида мамлакат мусулмонларини «диверсантлар» деб атади ва бу кўп босқичли овоз беришнинг иккинчи босқичи олдидан норозиликларга сабаб бўлди.
📝Мазкур нутқдан сўнг 17 мингдан ортиқ киши Ҳиндистон сайлов комиссиясига мусулмонларга нафрат уйғотгани ва комиссия ахлоқ қоидаларини бузгани учун Модига нисбатан чора кўришни талаб қилган петицияга имзо чекди.

«Модининг сўзлари 200 миллиондан ортиқ мусулмонлар ҳаётини хавф остига қўяди. Байден маъмурияти Модининг қораловчи риторикасини ва Ҳиндистонда мусулмонларга қарши кенг тарқалган зўравонликни қоралаши керак. Ҳиндистондаги бу ҳолат айниқса ташвишга солиши керак», - дейди профессор Ирфон Нуруддин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!