Германияда барча янги фуқаролар Исроилни тан олишлари шарт

Германияда барча янги фуқаролар Исроилни тан олишлари шарт

Германия расмийлари фуқароликни олиш мезонларини, жумладан, мамлакат қадриятларига риоя қилишни кўриб чиқмоқда. Шундай қилиб, 25 июнь куни Германияда янги фуқаролик тўғрисидаги қонун кучга кирди, бу тўғридан-тўғри ариза берувчилардан Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишни талаб қилади. Бу жаҳон амалиётида ноёб ҳолат бўлиб, бир давлат фуқаролигини олиш учун ариза берувчилардан бошқа давлатнинг мавжудлигини тан олиш талаб этилади.

«Қадриятларимиз билан ўртоқлашадиган ва ҳаракат қиладиган ҳар бир киши энди немис паспортини тезроқ олиши мумкин ва энди эски фуқаролигидан воз кечиш орқали ўз шахсининг бир қисмидан воз кечиши шарт эмас», деди ички ишлар вазири Нэнси Фэзер.

💬 "Аммо биз буни ҳам аниқ айтдик: бизнинг қадриятларимизни баҳам кўрмайдиган ҳар бир киши немис паспортини ололмайди. Биз бу ерда аниқ қизил чизиқ чиздик ва қонунни аввалгидан ҳам қаттиқроқ қилдик”, - дея таъкидлади сиёсатчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!