«Газпром»нинг даромадлари камаймоқда

«Газпром»нинг даромадлари камаймоқда

Россия энергетика гиганти «Газпром»нинг Европа бозорини йўқотиши туфайли сезиларли даражада камай ган даромадлари камида 2030 йилгача пасайишда давом этади. Бундай прогнозни Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Россиянинг 2022 йилда Украинага ҳужуми ва кейинчалик Россиянинг Ғарб билан муносабатлари ёмонлашуви «Газпром» фаолиятида сезиларли чекловларга олиб келди. Эҳтимол, «Газпром» ўз экспортини Европа бозорларига қарамликдан узоқроқ йўналтира олмагани камида 2030 йилга қадар унинг даромадларини чеклашда давом этиши мумкин», - дея маълум қилди Британия Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, «Келажакда сотиш ҳажмининг ўсиши янги экспорт инфратузилмасига, масалан, «Сибир кучи - 2» газ қувурига боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас»

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда «Газпром» Россия давлат бюджетига тахминан 2,5 триллион рубл (конвертация қилинганда: 28 миллиард АҚШ доллари ёки 26 миллиард евро) тўлаган, бу Россия Федерацияси умумий давлат даромадлари тахминан 9 фоизини ташкил этди.

ProFinance муаллифлари таъкидлаганидек, «Газпром»нинг даромади ўтган йил шу даврига нисбатан қарийб 30 фоизга камайиб, 8,5 триллион рублни ташкил қилди, газ сотиш эса 8,4 триллиондан 4,1 триллион рублгача камайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!