Forbes энг кўп ҳақ олаётган спортчилар рейтингини тузди

Forbes энг кўп ҳақ олаётган спортчилар рейтингини тузди

Криштиану Роналду – 2024 йилнинг энг сердаромад спортчиси деб топилди.

Forbes журнали талқинига кўра, «Ан-Наср» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчисининг йиллик даромади 260 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. 39 ёшли португалиялик 200 миллион доллар маош олса, яна 60 миллион долларни ҳомийлардан олган.

Жаҳоннинг 2024 йилдаги энг кўп ҳақ олувчи спортчилари Топ-10лиги:

1. Криштиану Роналду (футбол, «Ан-Наср») – 260 (200+60) млн доллар;

2. Жон Рам (голф) – 218 (198+20) млн доллар;

3. Лионель Месси (футбол, «Интер Майами») – 135 (65+70) млн доллар;

4. Леброн Жеймс (баскетбол, «Лейкерс») – 128,2 (48,2+80) млн доллар;

5. Яннис Адетокумбо (баскетбол, «Милуоки») – 111 (46+65) млн доллар;

6. Килиан Мбаппе (футбол, «ПСЖ») – 110 (90+20) млн доллар;

7. Неймар (футбол, «Ал-Ҳилол») – 108 (80+28) млн доллар;

8. Карим Бензема (футбол, «Ал-Иттихад») – 106 (100+6 млн доллар);

9. Стефен Карри (баскетбол, «Голден Стэйт») – 102 (52+50 млн доллар);

10. Ламар Жексон (америка футболи, «Балтимор» – 100,5 (98,5+2) млн доллар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!