Фожиа: Байденга кўра, Саудия Арабистони босқинчи исроилни давлат сифатида тан олишга тайёр

Фожиа: Байденга кўра, Саудия Арабистони босқинчи исроилни давлат сифатида тан олишга тайёр

Саудия Арабистони АҚШнинг хавфсизлик кафолати (Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш) эвазига исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден «Тезлик билан 360» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Саудияликлар менга қўнғироқ қилдилар - улар исроилни тўлиқ тан олмоқчи», деди Америка президенти.

Маълумки, Ар-Риёд очиқчасига фаластинликлар учун давлат тузиш тўғрисидаги келишув билан муносабатларни нормаллаштириш мумкинлигини таъкидламоқда. исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху бу шартни қатъиян рад этмоқда.

Байден мумкин бўлган келишувнинг баъзи тафсилотларини ошкор қилди. Унга кўра, Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига бошқа «араб давлатлари» ҳужум қилган тақдирда қурол-яроғ билан таъминлайди. Кўринишидан, Байден нотўғри гапирган ва Ар-Риёднинг Яқин Шарқдаги рақиби, араб давлати бўлмаган Эронни назарда тутган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!