Фарғонада жиноятчи аёл қўлга олинди. У 5 йилгача қамалиши мумкин
Олтиариқ тумани. 10 февраль куни У.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Ўзбекистон кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасида қўлидаги сумкасидан нархи 800.000 сўмлик “Samsung А-3» русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганлиги ҳақида маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.