Фаластинлик фотожурналист “World Press Photo” танловида “Йилнинг энг яхши фотосурати” номинацияси ғолиби бўлди

Фаластинлик фотожурналист “World Press Photo” танловида “Йилнинг энг яхши фотосурати” номинацияси ғолиби бўлди

Фаластинлик фотожурналист “World Press Photo” танловида ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Асли фаластинлик бўлган Reuters фотомухбири Муҳаммад Салем ўзи тасвирга олган сурат билан нуфузли танлов ғолибига айланган. Суратда оқ матога ўралган фарзанди жасадини қучоқлаган аёл тасвирланади. Шиддатли уруш қайғусининг сокин лаҳзаси акс этган сурати учун журналист “World Пресс Photo” нуфузли мукофотига сазовор бўлган.

Манбада айтилишича, журналист тасвирга олган суратдаги аёл 36 ёшли фаластинлик аёл Инас Абу Маамар бўлган. У суратда ушлаб турган жасад унинг беш ёшли жияни Сали бўлгани хабар қилинган.

Ушбу сурат 17-октябрь куни Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида, Носир касалхонасидаги ўликхонада олинган. Сураткаш гўдак устида изтироб чекаётган аёл тимсолида уруш даҳшатини ифодалашга уринганини маълум қилган.

“Бу оғриқли ва қайғули лаҳза эди. Мен олган тасвирим Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалардан-да кенгроқ маънони ифодалаганини ҳис қилиб тургандим “, — деган журналист Салем.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!