Европанинг учта давлати электр энергиясиз қолди

Европанинг учта давлати электр энергиясиз қолди

Босния ва Герцеговина, Черногория ва Хорватиянинг деярли барчасида электр таъминоти тўсатдан йўқолди, деб ёзади хорижий ОАВ.

Черногория электр тармоқлари оператори CEDIS мамлакатдаги деярли барча аҳоли пунктлари электр таъминотидаги узилиш туфайли электр таъминотисиз қолганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Vijesti. Йирик шаҳарлардан фақат Плжевля ва Заблжакда таъминот сақланиб қолган.

Босния ва Герцеговинанинг кўп қисмида, жумладан Сараевода ҳам электр таъминоти узилганини ёзади Klix.ba Тизим операторидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ йўқ.

Jutarnji List хабарига кўра, Хорватиянинг бир қатор оролларида, Адриатик соҳилидаги кўплаб шаҳарларда, жумладан Дубровник ва Сплитда электр йўқ.

Табиий офат ёзги жазирамада 35 ℃ атрофида ҳарорат билан жиддий муаммога айланиши мумкин, аммо шифохоналар каби кўплаб муҳим муассасаларда ўз генераторлари мавжуд.

Нашр норасмий равишда Хорватия энергетика тизими операторининг инсайдеридан муаммолар Черногория, кейин эса қолган икки давлатда бошлангани ҳақида маълумот олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!