Эртага Тошкентда WADAнинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бошланади

Эртага Тошкентда WADAнинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бошланади

Эртага Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бошланади. Айни пайтда унда қатнашадиган мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Саудия Арабистони шаҳзодаси, мамлакат спорт вазири, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбари, Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси Президенти Абдулазиз бин Турки Ал Саудни кутиб олишди. Расмийлар мартабали меҳмонни қарши олишгач бўлажак тадбир ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига доир қатор мавзуларни муҳокама қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!