Эронда репернинг ўлим ҳукми бекор қилинди

Эронда репернинг ўлим ҳукми бекор қилинди

Эрон Олий суди репер Томаж Солихийга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди. Суд ишни қайта кўриб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Farda радиоси хабар бермоқда.

24 апрель куни Эрон суди Солиҳийни 2022 йилда мамлакатда ноўрин ҳижоб кийгани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган Маҳса Амини ўлими билан боғлиқ намойишларни қўллаб-қувватлаганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилди.

Солеҳий 2022 йил октабр ойида ҳибсга олинган. 2023 йилда Эрон Олий суди уни олти йилу уч ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Кейинроқ Исфахон шаҳри суди Олий суд қарорини қайта кўриб чиқиб, реперни ўлимга ҳукм қилди.

Солихий Эрондаги коррупция, қашшоқлик, қатл ва намойишчиларни ўлдиришга қарши ёзган қўшиқлари билан шуҳрат қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!